Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистондаги сайловлар Осиё давлатлари парламентлари учун катта тажриба бўлиб хизмат қилиши мумкин

2019-12-24 | Сайлов

2019 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курмановнинг мамлакатимиз парламент сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Осиё Парламент ассамблеяси бош котиби Муҳаммад Ризо Мажидий билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтган парламент сайлови юқори ташкилий даражада ўтказилди, унинг очиқлиги ва шаффофлиги, сайловчиларнинг фаоллиги кузатилди.

“Ўзбекистондаги сайловлар кўп партиявийлик асосида ўтказилди, бу Осиё давлатлари парламентлари учун катта тажриба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мен Тошкент шаҳридаги бешта сайлов участкасида бўлдим ва у ерда ишлар яхши ташкил этилгани, сайловчилар учун қулайликлар яратилганини кўрдик. Умид қиламанки, янги сайланган депутатлар парламент дипломатиясини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади ва Осиё парламент ассамблеясида фаол иштирок этади”, - деди Муҳаммад Ризо Мажидий.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться