Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон энергия самарадорлиги бўйича Корея тажрибасига қизиқиш билдирмоқда

2019-12-23 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Корея Республикасининг “Korea Energy Agency” (KEA) ва “Korea Industrial Consulting Center” (KICC) компанияси вакиллари билан музокара ўтказилди.

Учрашувда томонлар энергетика соҳасида қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини қайд этдилар ва келгусида бу борада ҳамкорликни янада ривожланишига умид билдирдилар.

Корея компаниялари вакиллари Корея Республикаси 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун йилига ўртача 200 минг АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари ажратиш ниятида эканини маълум қилдилар.

Учрашув давомида кореялик ҳамкорлар энергия самарадорлигини ошириш соҳасида кадрлар тайёрлашда Ўзбекистонга кўмаклашиш масаласига алоҳида эътибор қаратдилар.

Бундан ташқари, KICC компанияси ҳамкорликнинг яна бир йўналишига айланиши мумкин бўлган энергия самарадорлиги соҳасида истиқболли техник-иқтисодий асослаш лойиҳасини тайёрлаганлиги қайд этилди.

Томонлар 2020 йилнинг февраль ойигача имзоланиши режалаштирилган ҳамкорлик йўналишлари ва истиқболли лойиҳалар рўйхати акс этган меморандумни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ,  деган хулосага келдилар.

Қайд этиш керак, Корея Энергетика агентлиги 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти энергия тежамкор корхоналарда энергия тежаш имкониятини белгилайдиган, АКТдан фойдаланган ҳолда бинолар ва саноат корхоналарининг энергия истеъмоли таркибини тизимли оптималлаштиришга қадар бўлган энергия аудити хизмати соҳаларини қамраб олади. Корея Республикаси КЕА фаолияти туфайли кам энергия сарфловчи давлатдан энергия истеъмоли маданияти шаклланган давлатга айланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться