Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Буюк Британия Элчиси билан учрашув
2019-12-18 | Сиёсат
2019 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Фавқулодда ва Мустор Элчиси Тимоти Торлот билан учрашди.
Учрашув чоғида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, 2019 йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди. 2020 йилда ҳамкорликни, жумладан қўшма таълим ва экологик лойиҳаларни амалга оширишдаги шерикчиликни кенгайтиришга томонларнинг тайёрлиги тасдиқланди.
Музокараларда келаси йилдаги турли даражадаги учрашувларнинг жадвалига алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги