Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Латвия таълим ва илм-фан вазири билан учрашув

2019-12-18 | Таълим

2019 йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистоннинг Рига шаҳридаги Элчиси Қадамбой Султонов Латвия таълим ва илм-фан вазири Илга Шуплинска хоним билан учрашди.

Суҳбат чоғида таълим соҳасида ҳамкорликни янада кучайтириш истиқболлари, жумладан муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, талабалар алмашинувлари сифатини ошириш, ОТМлараро шерикчилик йўналиши бўйича алоқаларни чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Илга Шуплинска Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги даражасини ижобий баҳолади. Латвия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаши алоҳида таъкидланди. Ўзбекистон ёшлари учун ҳам очиқ бўлган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ таълим грантлари дастури қамровини янада кенгайтириш имкониятига алоҳида эътибор қаратилди.

Латвия томонига мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар жараёин тўғрисида маълумот берилди. Апрель ойида қабул қилинган Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди.

Музокаралар якунида Илм-фан ва таълим тўғрисида Ўзбекистон-Латвия ҳукуматлараро битимини имзолаш масаласини тезлаштириш, Эрасмус+ доирасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари тўғрисида маълумот алмашиш юзасидан келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться