Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

TRIPS келишувини имзолашда Берн конвенциясининг аҳамияти

2019-12-18 | Жамият

Жорий йилнинг 16-20 декабр кунлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигида АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо жиҳатлари бўйича келишув (TRIPS)га қўшилиш ва Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш асослари юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Семинар-тренинг иккинчи кунида “Адабий ва бадиий асарлар муҳофазаси тўғрисидаъги Берн конвенцияси нормалари ва TRIPS келишувининг ўзига хосликлари муҳокама қилинди.

Тадбирда Адлия вазири ўринбосари - Интеллектуал мулк агентлиги директори Тўлқин Абдусатторов Ўзбекистоннинг 2005 йилдан бошлаб Адабиий ва бадиий асарлар муҳофазаси тўғрисидаги Берн конвенцияси (1971 йил, Париж) иштирокчиси экани ва мамлакатимизнинг юқоридаги халқаро шартномаларга қўшилиши  халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик тизими яратилганини таъкидлади. Ушбу халқаро ҳужжатларга қўшилиши Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, унинг уйғунлигини ва стандартлаштирилишини таъминлаш борасида ўзининг қатъий позициясини сақлаш ҳамда мустаҳкамлашга интилаётганига яққол мисолдир.

Миннесота Университети юридик факултетининг юриспруденция доктори Полли Майер ўз маърузасида, адабий ва бадиий асарларга бўлган муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий режимига мувофиқ Конвенция аъзоси бўлган мамлакатлардан бирида яратилган ҳар қандай асар бошқа аъзо-мамлакат муаллифлик асарлари билан бир қаторда ҳимоя қилиниши, ҳеч қандай расмиятчиликсиз я‘ни асарни рўйхат олмасдан ҳам муаллифлик ҳуқуқининг вужудга келиши Берн конвенциясининг асосий принсиплари ҳисобланишини айтиб ўтди.

Айниқса, асар яратилган мамлакатда у ҳимоя қилиниши ёки унинг амал қилиш муддати ўтганидан қатъи назар Конвенция иштирокчиси бўлган барча мамлакатларда уни ҳимоя қилиш зарурлиги, ҳар бир мамлакат расмий матнлар, норматив, маъмурий, суд ҳужжатлари, халқ ижоди асарларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш масаласини мустақил ҳал қилиши катта аҳамиятга эга.

Берн конвенциясида муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишнинг минимал муддатлари кўрсатилган бўлиб, бу муддатлар аъзо давлатлар қонунчилигида ўзгартирилиши мумкин.  Берн конвенциясига кўра, асар  муаллифлари билан бир қаторда, уларнинг ҳуқуқий ворисларини ҳам муаллиф вафотидан сўнг 50 йил мобайнида ҳуқуқий ҳимоя қилинади. Кинематографик асарлар учун бу муддат филм биринчи марта омма олдида намойиш қилинганидан сўнг 50 йилни, фотосуратлар ва амалий санъат асарлари учун эса - асар яратилганидан сўнг 25 йилни ташкил этади.

Шунингдек, Берн конвенциясига қўшимча сифатида Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо жиҳатлари тўғрисидаги келишуви (TRIPS)ни эслатиб ўтилиши керак. Ушбу Келишувнинг асосий ғояси шундан иборатки, интеллектуал мулкка мутлақ ҳуқуқ Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо давлатлар ўртасида товарларни эркин алмашиш йўлида асоссиз чекловлар яратмаслиги керак. Шундай қилиб, TRIPS келишувиининг қабул қилиниши глобаллашган иқтисодиётда интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг умумий концепциясини ўзгартириш учун асос яратди.

Бундан ташқари, ривожланаётган мамлакатларга Конвенциясида кўзда тутилган мутлақ ҳуқуқларга нисбатан алоҳида ёндашув қўллаш мустаҳкамланган. Хусусан, маълум шартларга риоя қилган ҳолда кўчириш ва кўпайтириш ҳуқуқига нисбатан минимал ҳимоя талабларига риоя қилмаслик мумкин. Бу ҳақида Конвенциянинг ривожланаётган мамлакатларга тегишли махсус қоидалар ишлаб чиқилган қўшимча бўлимида акс эттирилган.

Қайд этилганидек, TRIPS ғоя ва ифода ўртасидаги фарқни ажратиш орқали муаллифлик ҳуқуқига дахл қилиш нуқтасини аниқлашга ёрдам беради. Мисол учун, пазандачилик ҳақидаги қўлланма муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилинган бўлиб, рухсациз уни кўпайтириш ва тарқатиш қонун билан ман этилган. Лекин Сиз ундаги рецептлардан таом тайёрлашда бемалол фойдаланишингиз мумкин.

Иштирокчилар асардан нусха олиш ва уни тарқатиш, жамоат ёки аҳолига хизмат кўрсатиш жойларида мусиқа тинглаганлик учун муаллифлик ҳуқуқининг бузилиш ҳолатлари ҳақидаги мисоллар билан танишишди ва саволларига жавоб олишди. Семинар ўз ишини давом эттирмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться