Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сербияга қилинган хизмат сафари бўйича тақдимот ўтказилди

2019-12-18 | Жамият

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Давлат статистика қўмитасида 2019 йил 10-13 декабрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтган семинар бўйича тақдимот ташкил этилди.

Семинарда Ижтимоий соҳа ва барқарор ривожланиш статистикаси бошқармаси мутахассиси Азиз Ғафуров хизмат сафари натижалари бўйича тақдимот қилди.

Тадбир давомида "Мамлакатларда расмий статистика учун миллий сифатни таъминлаш тизимини жорий қилиш доирасида Ўзбекистон Республикасида Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларининг сифатини яхшилаш" мавзусида фикр-мулоҳаза алмашилди. Барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларининг сифатини яхшилаш ва ҳар бир мақсад, вазифа ва  кўрсаткичлар бўйича маълумотларни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Семинар якунида Сербияда статистика соҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться