Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Атом энергетикаси бўйича Халқаро агентлик ўзбекистон учун тўртта лойиҳани тасдиқлади

2019-12-18 | Иқтисодиёт

Ўзбекистонда атом энергиясидан фойдаланишнинг миллий сиёсатини ва стратегик йўналишларини тайёрлаш ҳамда амалга оширишга масъул бўлган “Ўзатом” агентлиги Халқаро Атом Энергияси Агентлиги (МАГАТЭ) Бошқарув Кенгаши томонидан тўртта лойиҳа тасдиқлаганини эълон қилади.

Келишув Ўзбекистон ва МАГАТЭ ўртасидаги Техник ҳамкорлик дастури (кейинги ўринларда "Дастур" деб юритилади) доирасида амалга оширилган бўлиб, улар техник имкониятларни ва инсон ресурсларини ошириш, ядровий инфратузилмани ривожлантириш, Ўзбекистонда атом энергиясидан тинч фойдаланиш шароитида ядро/радиацион хавфсизликни кучайтиришга йўналтирилган.

Ўзбекистонда лойиҳа ижрочилари қуйидагилар ҳисобланади:

•      «Ўзатом»;

•      Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси;

•      Ядро физикаси институти;

•      Ўзбекистон миллий университети;

•      Самарқанд давлат университети;

•      Тошкент шаҳар онкология диспансери.

 Дастур Ўзбекистондаги ядровий объектларни эксплуатация қилишда ядровий ва радиацион хавфсизликни кучайтириш, тиббиётда ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида замонавий ядро технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек, ядро энергетикаси тўғрисидаги билимларни тарқатишни ўз ичига олади.

Ўзбекистон 2019 йил давомида Атом энергияси дастурини амалга ошириш бўйича МАГАТЭ билан яқиндан иш олиб борди ва эришилган келишувлар Ўзбекистоннинг ядро энергетикасини мувофиқлаштириш бўйича халқаро орган билан алоқаларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга имкон берди.

“Ўзатом” меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш борасида МАГАТЭ билан янада яқин ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда. “Ўзатом” бошқарув органи қанчалик кучли бўлса, дастур шунчалик хавфсиз ва муваффақиятли бўлади деб ҳисоблайди.

Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари ва “Ўзатом” агентлиги Бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов бу ҳақда шундай деди: 

“Биз ўз ядро энергетика дастуримизни амалга ошириш йўлида МАГАТЭ билан ёнма-ён бормоқдамиз. Энг юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаш билан бирга Ўзбекистондаги ядро энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасидаги билимларни такомиллаштириш бизнинг устувор вазифаларимиздир.

Биз эришилган келишувлар учун МАГАТЭдан жуда миннатдормиз ва бизни қўллаб-қувватлагани ҳамда ҳамкорлик қилаётгани учун миннатдормиз. Биз кейинги тавсиялар ва рухсатларни олишга умид қиламиз”.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться