Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ОТБ давлат-хусусий шериклик ёрдамида мактаблар инфратузилмасини яхшилашга кўмак беради

2019-12-18 | Таълим

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори ўринбосари Энрико Пинали Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари қурилиши ва реконструкциясига кўмак бериш учун давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишга оид шартномани имзолади.

Лойиҳанинг асосий мақсади - Тошкент шаҳрининг Сергели туманида еттита янги умумий ўрта таълим мактабларини қуриш, олтита мактабни таъмирлаш ва битта мактабни реконструкция қилишдан иборат.

-ОТБ Ўзбекистонда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан мамнун, - дейди Энрико Пинали. - ОТБ мазкур келишув бўйича маслаҳатчи сифатида Халқ таълими вазирлигига хусусий ҳамкор танлашда кўмак беради. Хусусий ҳамкор биноларни бошқаради, давлат сектори эса таълим хизматларини кўрсатади.

Таълим хизматлари сифатини ошириш ҳамда таълим муассасаларида ўқув муҳитини модернизация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати олдига улкан мақсад қўйилди. Шунингдек, у таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, компьютер, ўқув қуроллари билан жиҳозлаш, касб-ҳунар таълими иш берувчилар эҳтиёжларига жавоб беришини таъминлаш орқали таълим муассасаларини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

ОТБ маслаҳат хизматлари хусусий сектор олдига аниқ мақсадлар қўйган ҳолда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларни қуриш ва реконструкция қилишда хусусий секторнинг қандай иштирок этишини намойиш этишга ёрдам беради. Хусусий шериклар, шунингдек, узоқ муддатли истиқболда қурилиш ишларининг юқори стандартларини таъминлашга ҳамда соҳани қўллаб-қувватлаш учун қўшимча инвестициялар ва халқаро тажрибаларни жалб этишга ёрдам беради. ОТБ, ўз навбатида, ушбу пилот лойиҳани таъминлаш учун мактаблар учун намунавий шартномаларни ишлаб чиқади.

Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлганидан буён банк умумий қиймати 8,6 миллиард АҚШ долларига тенг 78 та кредит, жумладан 225 миллион долларлик хусусий секторга иккита кредит ажратди. Шунингдек, ОТБ 6 миллион долларлик капитал қўйилмалар, 218 миллион долларлик кафолатлар ва 97,7 миллион долларлик техник ёрдам грантлари ажратди.

Жорий йилда ОТБ боғдорчилик ва чорвачилик соҳасини ривожлантириш, темирйўл транспорти самарадорлигини ошириш, ичимлик суви билан таъминлаш, шаҳар инфратузилмаси лойиҳалари самарадорлигини ошириш, иқтисодий бошқарувни яхшилаш ва давлат томонидан қурилаётган уй-жой дастурларини ислоҳ қилишда ҳукуматга кўмаклашиш ва оилаларни арзон ипотека маҳсулотлари билан таъминлаш учун умумий қиймати 1.1 млрд. АҚШ доллари ажратди.

ОТБ гуллаб-яшнаган, барқарор ривожланган Осиё-Тинч океани минтақасини яратиш ҳамда экстремал қашшоқликни тугатишда давом этмоқда. 2018 йилда ОТБ умумий қиймати 21,6 миллиард долларга тенг янги кредит ва грантлар ажратди.

ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться