Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ШҲТ Кузатувчилар миссияси билан учрашув
2019-12-18 | Сайлов
2019 йилнинг 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловни кузатиш бўйича Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Миссияси раҳбари сифатида мамлакатимизга келган ШҲТ Бош котиби ўринбосари Се Сяоюн билан учрашди.
Учрашувда Миссия фаолиятининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. ШҲТдан 20 нафар кузатувчи иштироки кутилаётгани, улардан 9 нафари Ўзбекистонга келиб бўлгани қайд этилди.
Мулоқот давомида таъкидланганидек, бу йилги сайлов “Янги Ўзбекистон - янги сайлов" шиори остида ва ҳар томонлама экспертизадан ўтган ва қатор нуфузли халқаро ташкилотлар тавсиялари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистоннинг янги Сайлов кодекси асосида ўтмоқда.
Сайлов жараёнини янада демократлаштиришга мўлжалланган қатор янгиликлар киритилмоқда. Жумладан илк бор хоржий мамлакатлардаги Ўзбекистон фуқаролари ҳам оммавий равишда овоз беришда иштирок этмоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги