Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Токио ва Нагоя кўчаларидаги LED-экранларда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти намойиш этилмоқда

2019-12-17 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Япониянинг Нагоя ҳамда Токио шаҳарларининг сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли энг гавжум кўчаларининг марказларида жойлашган ЛЕД экранларда Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиши ташкиллаштирилди.  

Ушбу видеороликда мамлакатимиз туристик шаҳарларининг жозибадорлигига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, ушбу видероликларнинг намойишидаги яна бир эътиборли жиҳати шундаки, намойишнинг айнан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга давлатига амалга ошираётган олий даражадаги ташрифи доирасига тўғри келганидир.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон-Япония туризм соҳасидаги алоқаларининг ўзаро ривожланиши мамлакатимизга кунчиқар мамлакатдан сайёҳлар оқимини ошишига ҳамда юртимизга туризмдан олинадиган даромадларнинг янада кўпайишига олиб келади.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться