Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Таҳсин” кўрик-танлови ғолиблари тақдирланди​

2019-12-17 | Жамият

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Таҳсин” кўрик-танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ва бошқалар мамлакатимизда ёш авлод учун яратилган кенг имкониятлар, истеъдодли ёшларимизнинг улкан ютуқлари ҳақида сўз юритди.

"Таҳсин" мукофоти йил давомида у ёки бу соҳадаги меҳнати ва ютуғи кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган иқтидорли, серғайрат ёшларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан таъсис этилган. Мукофотга, аввало, ўзи истиқомат қилаётган маҳалла, ўқиш ёки иш жойида одоб-ахлоқи ва меҳнати билан жамоатчилик ҳурматини қозонган 30 ёшгача бўлган 500 нафардан ортиқ ёш номзоди кўрсатилди. Шулардан 22 нафар номзод “Таҳсин” мукофотига сазовор бўлди.

– Кўрик-танловда мамлакатимизда ижтимоий соҳада намунали меҳнат қилиб, самарали иши ва муваффақиятлари билан мутахассислар ва жамоатчилик томонидан эътироф этилган ёшларимиз фаол иштирок этди, – деди Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров. – Иқтидори ва фаоллиги билан халқимиз эътирофига сазовор бўлган ёш шифокор, педагог, мураббийлар, миллий мусиқа, рақс, кино, театр санъати ходимлари, адабиёт, ҳунармандчилик ривожига ҳисса қўшаётган, ўзининг ёрқин асарлари билан халқ меҳрини қозонган ижодкорлар, ёш ҳунармандлар, фан ва спорт соҳасида республика, халқаро олимпиада, мусобақаларда, танловларда катта ютуқларга эришаётганганлар ҳам қатнашди.

– Биз бу кўрик-танловда ўзбек тилида масофавий таълим олиш имкониятлари ривожига қўшган ҳиссамиз учун ғолибликка эришдик, –деди “Khan academy” жамоаси аъзолари Ботир ва Нигора Орифхўжаевлар. – “Khan academy-o‘zbek” лойиҳаси – ўзбек тилидаги илк онлайн таълим мактаби бўлиб, лойиҳамиз математика, физика, кимё, биология, иқтисодиёт, инглиз тили грамматикаси, тиббиёт, астрономия, молия, тарих каби 30 дан ортиқ фан бўйича 10 мингдан зиёд видеодарс ва 100 мингдан ортиқ мавзулаштирилган интерактив машқни жамлаган жуда кенг қамровли платформа бўлиб, ҳар ким ўзи истаган тилда, қулай вақт ва жойда керакли фан бўйича бепул билим олиши мумкин.

Мукофот совриндорларига 10 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти, диплом ва махсус статуеткалар топширилди.

 

Гулноза БОБОЕВА, Оқил ҒУЛОМОВ, Темур МАМАДАМИНОВ олган суратлар, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться