Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда “Rebate” тизимининг ишга туширилиши ғарб кино саноати учун катта кашфиёт бўлади

2019-12-12 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси илк бор Лондонда "Focus-Location Guide" халқаро кинолокациялар кўргазмасида миллий стенд билан иштирок етди.   

Кино ишлаб чиқарувчилар, телевидение ва реклама ташкилотларини, 200 дан ортиқ маърузачилар ва делегатларни бир жойга тўплаган тадбир неча йиллардан буён кино соҳасида тажриба ва таклифлар алмашиниш учун майдон бўлиб келмоқда.

Тадбирда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидан йирик кинокомпаниялар иштирок етади. “Focus-Location Guide” Буюк Британиядаги ягона тадбир сифатида бўлажак филм лойиҳалари учун жой танлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. “Focus-Location Guide” дастурининг мутаносиблигини таъминлаш мақсадида Британия кинематография институти, Британия кинокомиссияси, Реклама продюсерлари уюшмаси, Ижодий ишлаб чиқариш гилдияси, “Creative Skillset”, Буюк Британия кинематографик компаниялари уюшмаси, “Creative Europe Media Desk UK” ва “Women in Film and TV”  каби дунёнинг йетакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Бу йил Ўзбекистон ушбу тадбирда иштирок етиш, мамлакат салоҳиятини халқаро кино лойиҳалари бозорида намойиш етиш, шунингдек, кино ишлаб чиқариш ва телевидение соҳасидаги енг яхши маърузачиларнинг лексияларида, маҳорат дарсларида ва семинарларда қатнашиш имкониятига ега бўлди.

Шунингдек, халқаро кўргазма доирасида Миллий кинокомиссия вакиллари "Action Plus Media", "A Infinity A Films", "Directors Guild of America", "Film LBBD" каби жаҳон кинокомпаниялари мутахассислари билан учрашувлар ўтказдилар ва сюжетларни Ўзбекистонда тасвирга олишнинг афзалликлари ва қўшма лойиҳаларнинг истиқболлари муҳокама қилинди. Кўргазмада Ўзбекистонни кўришдан жуда хурсандмиз. Мамлакатда кинотуризм соҳасида сезиларли ўзгаришар бўлди. “Rebate” тизими ишга туширилиши билан мамлакат ғарб кино саноати учун катта кашфиётга айланади.

Ландшафтларнинг хилма-хиллиги, яхши мутахассислар ва “ребате” тизимини жорий қилиниши – мамлакатнинг кино ишлаб чиқариш соҳасидаги салоҳиятини оширади”, – дейди Клара Ли, “Focus-Location Guide” бош мененжери. 4 декабр куни Ўзбекистон стендида кўргазма иштирокчиларини ва манфаатдор киноижодкорларни хорижий кино компаниялар билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган “ребате” тизими билан таништириш бўйича тақдимот бўлиб ўтди.

Шу йили Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси маҳаллий кинолокацияларни ва кинотуризмни оммалаштириш мақсадида “European Film Market” (Berlinale), “Marché Du Film” (Festival De Cannes), “FILMART” (Hong Kong International Film & TV Market)  “Asian Film Market” (Busan IFF), “American Film Market”, “Hainan Island IFF” ва “Focus-Location Guide” каби йирик халқаро кинотадбирларда иштирок етди. Эслатиб ўтамиз, халқаро кинотадбирларда миллий павилъонларнинг ташкил етилиши давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться