Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазири Қорақалпоғистон мактабларидаги таълим жараёни билан танишди

2019-12-11 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жорий йилнинг 11 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Ташриф давомида 2018-2019 ӯқув йилида битирувчилари энг кӯп олийгоҳларга кирган Нукус шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг таълим олиши учун яратилган шароит ҳамда таълим-тарбия жараёни билан танишди. Сўнгра мактабнинг педагог ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Президентимиз раҳбарлигида таълим тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шу билан бирга таълим сифати ҳамда ўқитувчи мавқеини ошириш, таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, ўқув дастури ва дарсликлар мазмунини такомиллаштириш бўйича вазифалар топширилди. Қолаверса, 2018-2019 ўқув йили якунида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш натижалари танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, таълим сифатини ошириш, мактабларни қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда 2019-2020 ўқув йилида 11-синф битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини янада ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.

11 декабрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Нукус шаҳридаги 19-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Ташриф  давомида ўқувчи ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.                                                                                                                                        

- Президентимизнинг "Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик!” дея илгари сурган ташаббусида улкан мақсад мужассам, — дейди Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.  — Чунки халқ таълими соҳаси биргина ўқитувчининг салоҳиятини ошириш билан ривожланиб қолмайди. Бунга давлат ва ҳукумат органлари, халқимиз ҳамфикр ва ҳаммаслак бўлиб, биргаликда ҳаракат қилиши зарур. Асосий эътибор таълим соҳасига қаратилгандагина бу тизим ривожланади. Бугун бу борада улкан қадамлар ташланяпти. Эндиликда ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган аттестация жараёнига катта эътибор қаратилади. Савиясиз, ўз устида ишламайдиган ёки буни истамайдиган ўқитувчини соҳада ушлаб туролмаймиз. Негаки, мактабда халқнинг эртанги кунини яратиб, буюк келажакка пойдевор қўймоқдамиз. Шу боис талабчанлик билан ишламасак, ривожланган мамлакатлар тажрибаларини босқичма-босқич фаолиятимизда қўлламасак эзгу мақсадларимизга етишимиз мушкул.

Шунингдек, Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири 11 декабрь куни Нукус шаҳридаги 51-мактабнинг очилиш маросимида иштирок этди. Янги таълим масканининг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ӯринбосари М.Жуманов, "Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бӯлими раиси Ш.Уснатдинов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Аяпов ва Нукус шаҳар ҳокими в.в.б. П.Турешов, меҳмонлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Маросимда Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқиб, кенг жамоатчиликни, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларни янги мактабнинг очилиши билан табриклади. Ота-оналар, мактаб ўқувчилари янги қурилган мактаб учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться