Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазири ўринбосари Самарқанд вилоятида сайёр қабул ўтказмоқда
2019-12-11 | Таълим
Оқдарё тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т. Худайбергенов раҳбарлигидаги сайёр қабул ўз ишини бошлади.
Сайёр қабулда Оқдарё, Иштихон, Қўшработ ва Нуробод туманлари аҳолисининг мурожаат, шикоят ва таклифларини давлат идоралари, вазирлик, вилоят ташкилоти вакиллари қабул қилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрмоқда.
Халқ таълими вазири ўринбосари Иброхим Джураев томонидан соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича туман ва шаҳар халқ таълими бўлими масъулларига топшириқлар берилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги