Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бувайда туманида тадбиркор ўз маблағлари ҳисобидан 120 ўринли замонавий ўқув биноси қуриб берди

2019-12-10 | Таълим

Тадбиркор Саидмаҳмуд Султонов ўз маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 200 миллион сўм ажратиб, Бувайда туманидаги 45-умумтаълим мактаб ҳудудига қўшимча 120 ўринга эга бўлган замонавий ўқув биноси қуриб берди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Бувайда туманида бўлиб ўтган байрам тадбирида С.Султоновга мамлакатимизда таъсис этилган “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Кўкрак нишони топширилиш маросимида Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Турдиматов ҳамда Бувайда тумани ҳокими Б.Ибрагимов иштирок этди. Тадбиркор С.Султонов Халқ таълими вазири Ш.Шерматовга бу берилган эътибор учун алоҳида миннатдорчилик билдириб, келгусидаги ишларида ҳам таълим муассасаларига ёрдам бериш ва кўмаклашишини таъкидлаб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться