Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазири ўринбосари Нукусдаги «Ҳосил байрами»да қатнашди
2019-12-09 | Таълим
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди.
Юртимиз бўйлаб нишонланаётган ушбу сана «Ҳосил байрами» тадбирлари билан уйғунлашган ҳолда ўтмоқда. Айни дамда Нукусда ҳам қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали маросим баланд кенглик ҳудудида халқ сайли сифатида ташкил этилди.
Республикамизнинг барча туманлари ўз павильонларида қишлоқ хўжалигида эришилган ютуқлар, етиштирилган маҳсулотларининг кўргазмасини ташкил қилишди. Байрам тадбири сайл кўринишида давом этди ва маданий дастурлар, халқ ўйинлари ва спорт мусобақалари бошланди.
Миллий спорт турлари бўлмиш кураш, қўл қайириш, тош кўтариш ва арқон тортиш бўйича мусобақалар ўтказилди. Байрам тадбири санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.
Шунингдек, байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ҳам иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги