Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Джа билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда АКТ мутахассисларига талаб юқорилиги, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг мамлакат иқтисодий– ижтимоий ҳаётидаги муҳим ўрни борасида фикрлар алмашилди.
Шундан сўнг, Жаноб Сантош Джа университетда яқинда очилган талабалар ўқув–медиа лабораториясини ҳамда ТАТУ ҳузуридаги Жавоҳарлал Неру номидаги Ўзбек-Ҳинд ахборот технологиялари марказига ташриф буюриб яратилган имкониятлар билан батафсил танишиб чиқди ва томонлар истиқболда ҳамкорлик борасида фикр алмашдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги