Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказди

2019-12-04 | Жамият

Аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган янги механизм – сайёр қабуллар одамларнинг оғирини енгил қилишда, халқимизнинг турмуш фаровонлигини яхшилашга хизмат қилмоқда. 

Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун мутасадди раҳбарлар жойларга чиқиб, фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, уларга ечим топаётгани халқимизнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ўтказган сайёр қабулида ҳам ечимини кутаётган муаммолар атрофлича ўрганилиб, уларга ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

Айтиш мумкинки, сайёр қабулда мурожаатларнинг аксариятини ишга қайта тиклаш, уй-жой, кадастр ҳамда хизмат уйларини расмийлаштириш каби масалалар ташкил этди.

 

Муҳими, сайёр қабул давомида тушган 35 дан зиёд мурожаатларнинг 10 га яқини жойида ижобий ҳал этилди. Жумладан, Болалар шаҳарчасидаги муаммолар мутасадди ташкилотларнинг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракати билан барҳам топди. Қолган мурожаатлар юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этилган мулоқот давомида Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси олдида турган муҳим масала ҳам атрофлича ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Корхона раҳбарлари берилган ёрдам ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиришди.

Куннинг иккинчи ярмида Ички ишлар вазирининг сайёр қабули Мирзаобод туманида давом этди. Дастлаб тумандаги «Дўнгариқ» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолини қийнаётган муаммоларга уйма-уй юриб ечим изланди. Қабулга фуқаролардан йўлларнинг таъмирталаблиги, электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишлар, уй-жой ва ижтимоий ҳимоя борасидаги мурожаатлар келиб тушди. Муаммоларнинг бир қанчаси шу вақтнинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шу куни Халқаро ногиронлар куни муносабати билан имконияти чекланган инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга беминнат ёрдам кўрсатилди. Масалан, фуқаро Хонимой Тўраева бир неча йилдан буён ногиронлик аравачасига муҳтож эди. Унинг оилавий аҳволи ўрганилиб, Ички ишлар вазири томонидан ногиронлик аравачаси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Мирзаобод туманида аҳолига ўз вақтида кўмир ҳамда суюлтирилган газ етказиб бериш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг «Мирзачўл» ва «Ҳақиқат» маҳалаларида ўтказган сайёр қабули ана шундай муаммоларни бартараф этди, десак, муболаға бўлмайди. Берилган топшириқлар ижроси самараси ўлароқ, мазкур маҳаллалар аҳолисига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Шу билан бирга, «Ҳақиқат» маҳалласининг ички йўлларига шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.

Сайёр қабул пайтида фуқаролар томонидан билдирилган, ўрганилиши ва ҳал этилиши муайян вақт талаб этадиган айрим муаммоли масалалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться