Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистондаги БМТТД ЮНФПА билан биргаликда, Япония ҳукуматининг молиявий кўмагида Оролбўйи минтақаси учун янги Қўшма дастурни ишга туширмоқда

2019-12-03 | Экология

Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастури, БМТнинг Аҳолишунослик соҳасидаги жамғармаси, Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда Япония ҳукуматининг молия кўмагида амалга ошириладиган “Оролбўйи ҳудудидаги аҳолининг иқтисодий, экологик ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларидаги заифликларини бартараф этиш орқали турмуш барқарорлигини мустаҳкамлаш” янги Қўшма дастурини ишга тушириш маросимини ўтказди.

Қорақалпоғистон Ўзбекистоннинг бутун ҳудудининг 37 фоизини эгаллаб турибди, унинг аҳолиси мамлакат аҳолисининг умумий сонини 5,5 фоизини, Ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса 3,5 фоизни ташкил этади. Орол денгизини қуриши Қорақалпоғистон инқирознинг марказида бўлган минтақада қатор инсоний, экологик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммоларни келтириб чиқарди. Иқлим вазияти қурғоқчиликни тез-тез юзага келишига сабабчи бўлаётган иқлим ўзгариши туфайли оғирлашмоқда. Аҳолининг фаровонлиги хавф остида қолди, натижада у инсон хавфсизлиги соҳасида кўплаб муаммоларни юзага келишига сабаб бўлди. 
 
Қўшма дастурни ишга тушириш маросимида сўзга чиққан БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска хоним қайд этганидек: “Орол денгизи инқирози ва унинг оқибатлари нафақат Ўзбекистонга, балки Марказий Осиёнинг бутун минтақасига таъсир кўрсатмоқда. Аниқ бўлиб турган нарса ҳақида кўп сўзлашни ҳожати йўқ - Оролбўйидаги фожиадан азият чеккан одамларга ёрдам бериш учун барча шерикларни, ҳам ҳукумат, ҳам халқаро ҳамжамиятнинг келишилган саъй-ҳаракатлари зарурдир”.
 
Ўз навбатида, Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Ёшинори Фуджияма таъкидлаганидек: “Мазкур дастур доирасида 50 минг нафарга яқин хотин-қиз онкологик касалликларни аниқлаш бўйича тиббий текширувлардан ўтказилади, 15,000 нафар қишлоқ аҳолиси яхшиланган тиббий хизматлардан фойдаланади, 1200 нафар ўқувчи учун таълим шароитлари такомиллаштирилади. Ушбу дастур Қорақалпоғистонда ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга кўмак беради, соғлиқни сақлаш тизимини, тегишли инфратузилмани такомиллаштиришга кўмак беради ва маҳаллий ҳамжамиятлар учун даромад олиш имкониятларини кенгайтиради”.
 
Янги Қўшма дастур икки йилга мўлжалланган ва Қорақалпоғистоннинг 9та шимолий туманида икки муҳим йўналишда амалга оширилади:
 
Она ва бола саломатлиги, репродуктив саломатликни ҳимоялаш ва огоҳлантирувчи чораларни кўриш бўйича хизматларни кўрсатиш учун олисдаги қишлоқ жойларида тиббий хизмат кўрсатиш сифатини техник ва институционал базани мустаҳкамлаш орқали яхшилаш;
 
Даромад манбаларини, янги иш ўринларини яратиш, ҳамда асосий ижтимоий хизматларни олишга эришиш, шу жумладан, ичимлик суви билан таъминланиш учун инклюзив бизнес ташаббусларни ишга солишда кўмак бериш.
 
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Қўшма дастур Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст фонди Стратегияси доирасида ишлаб чиқилган. Унда Давлатнинг 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш бўйича Давлат дастурида белгилаб берилган устуворликлар ва вазифалар ўз аксини топган.
 
Қўшма дастур доирасидаги муҳим тадбирлар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, ҳамда халқаро донорлик ташкилотлари билан кенг ҳамкорликда амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться