Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон билан ҳамкорликда “Технологик хаб“ ташкил этилади

2019-12-02 | Инновация

29 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги “iCreate” (International centre for entrepreneurship and technology) ҳамда стартапларни ривожлантириш билан шуғулланувчи DevX компанияларига ташриф буюрди.

Инновациялар бўйича мамлакатнинг энг етакчи ҳудуди бўлмиш Гужарат штатининг энг йирик шаҳри Аҳмадобод атрофида қад ростлаган “iCreate” тадбиркорлик ва технологиялар халқаро марказида тадбиркорлик, тадқиқотчилик, инновациялар, ахборот технологиялари, муҳандислик ва бошқа соҳаларнинг етакчи мутахассислари фаолият юритади. DevX компанияси эса техник экспертиза ва корпоратив алоқаларни ўрнатишда 20 йиллик тажрибага эга бўлган йирик инновацион тузилма бўлиб, корпорацияларга турли мураккабликдаги бизнес масалаларни ҳал этишда кўмак беради. Бу ўз навбатида мамлакатда қўшимча иш ўринларининг ташкил этилишига, ҳудуднинг тадбиркорлик ландшафтини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Ҳиндистоннинг iCreate (International centre for entrepreneurship and technology) компанияси, шунингдек DevX компанияси Ўзаро англашув меморандумларини имзоладилар. Меморандумни имзолаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Ҳиндистоннинг Гужарат штати Таълим вазири Шри Бупендрасинх Чудасама (Bhupendrasinh Chudasama) иштирок этдилар.

Келишувларга кўра, томонлар тадқиқотлар ва инновациялар соҳасида икки мамлакат стартаплари ўртасидаги икки тарафлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилади. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда ташкил этилган стартап компаниялари Ҳиндистонга ўз технологияларини трансфер қилиш имкониятига эга бўладилар. Худди шундай ҳинд технологик стартаплари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюриб, инновациларни ривожи учун юртимиздаги мавжуд шароитлар билан танишадилар.

Инновациялар ва стартап экотизимини ривожлантириш соҳасидаги илғор тажрибалар билан алмашиш, инсон капиталини такомиллаштириш ҳамкорликнинг бош мақсадидир. Шунингдек, Ҳиндистон ва Ўзбекистон илмий жамоатчилиги ўртасида мулоқотни кенгайтириш, турли соҳаларда қўшма тадқиқотлар олиб борилишига қаратилган лойиҳалар ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Илғор технологиялар марказида ҳиндистонлик ҳамкорлар билан биргаликда бир қатор қўшма стартап лойиҳаларини ўзида бирлаштирувчи “Технологик хаб”ни ташкил этишга келишдилар. “Технологик хаб“ стартап лойиҳалари муаллифлари ва ижрочиларини, мазкур стартап лойиҳаларнинг соҳалари бўйича мутахассисларни жамлашга қаратилган бўлиб, ТехХабда мавзулар бўйича оммавий тадбирлар, маърузалар, семинарлар, конференциялар, шунингдек, илм-фан ва инновацияларни тарғиб қилувчи тадбирлар ўтказилади. Кўпгина ривожланган мамлакатлардаги бундай хаблар таълим олиш ва тажриба алмашиш учун шундай зўр майдонга айланганки, улар университетларда берилган билимларни ишлаб чиқаришга жорий қилишга, амалда синашга ёрдам беради, кечаги талабаларни ўз ишининг усталари бўлишига, мутахассисларни эса мунтазам равишда ўз малакаларини оширишга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться