Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида сайлов жараёнининг муҳим масалаларига доир семинар ўтказилди

2019-12-02 | Туризм

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура академиясининг Прокуратура фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш кафедраси доценти, юридик фанлари доктори Г. Маликова иштирокида сайлов жараёнининг муҳим масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.  

Г.Маликова Қўмита ходимларига 2019 йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлигига сайловларга тайёргарлик ҳақида батафсил маълумот берди. Семинар давомида бевосита мамлакатимиз ҳудудида сайлов ҳуқуқининг шаклланиши ва ривожланиши, сайлов цензларининг йиллар давомида ўзгариб келиши масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жорий йилги сайловлардаги энг муҳим жиҳат сайловларнинг илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилиши билан боғлиқ эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди. Сайлов жараёнини бошқариш бўйича ахборот тизими жорий этилди. Бу тизим фуқароларни сайлов участка комиссияларига тақсимлаш, сайловчининг ўзи яшаб турган жойга алоқадор участка ҳақида маълумот олиш имконини беради.

Семинарда Қўмита ходимларининг сайловга оид фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсиялари тингланди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться