Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

2019-12-01 | Туризм

30 ноябрь куни Самарқанд вилояти "Матбуот уйи" биносида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботиржон Нуруллаев сўзга чиқиб, ўтган давр мобайнида туризм соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентабрдаги "Самарқанд вилоятининг сайёҳлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 828-сонли қарори ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.

“Бугунги кунда вилоятда 562 та туристик намойиш этиш объектлари, 142 та меҳмонхона (5949 ўрин) ва 135 та оилавий уй мехмонхоналари (1207 ўрин), 170 та туроператорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Шу билан биргаликда, 227 та туристик классдаги автотранспорт воситалари, 230 та гид-таржимонлар сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда”, - деди Нуруллаев.

Бундан ташқари, январь-октябрь ойлари давомида 1446 ўринга эга бўлган 27 та меҳмонхона, 43 та туроператорлик субъекти ташкил қилингани, 26 та туристик классдаги автобус ва 46 та микроавтобуслар олиб келингани, шу билан бирга, 8 (жами 11 та) туристик ахборот маркази ташкил этилгани таъкидланди. “Жорий йилнинг январь-октябрь ойларининг ўзида 57 та (жами 92 та) йўл кўрсаткичлари ва белгилари ҳамда Самарқанд вилояти ҳудуди туристик объектларида 40 та (жами 101 та) ва йўл бўйларида 18 та (жами 21 та) янги санитария-гигиена шохобчалари ташкил этилди”, - қўшимча қилди вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари.

Шунингдек, Батиржон Нуруллаев мазкур қарор ижроси ҳамда вилоятда туризмни ривожлантиришнинг бошқа жиҳатлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться