Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти

2019-11-29 | Таълим

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида кузги-қишки мавсумга тайёргарлик ишларида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан «Uznews.uz» сайтида 2019 йил 28 ноябрь куни эълон қилинган материал юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахбороти.

Масала жойига чиқиб ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг маъмурий биноси 2019 йилда капитал таъмирдан чиқарилган. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб бинонинг 2-қаватида ўқув хоналарида таълим жараёни олиб борилмоқда. Бинонинг иссиқлик тизими янгидан қурилган локал қозонхонага уланган. Куз-қиш мавсуми бошланиши билан қозонхона ишга тушган ва биноларга иссиқлик бериш бошланган. Шунга қарамасдан, бинонинг 2-қаватидаги ўқув аудиторияларида иссиқлик талаб даражасида таъминланмаган.

Вазирлик масъул ходимлари, Олмазор тумани ҳокими ўринбосарлари, «Олмазор тумани иссиқлик қуввати» раҳбарияти ва мутахассислари томонидан маъмурий бинонинг иситиш тизими ва унинг қозонхонаси жойида ўрганилди.

Интернет саҳифасида тасвирланган ўқув хоналари маъмурий бинонинг 2-қаватида жойлашган. Ушбу қаватда асосан ичкаридаги иссиқликни сақлаш масаласи турган. Қозонхонага келаётган газ босимининг пастлиги, мазкур қаватдаги янги ўрнатилган дераза ромлари талаб даражасида созланмаганлиги боис, ўқув хоналарида иссиқлик етарли даражада таъминланмаган. Ҳозирга пайтда шу ва бошқа камчиликлар бартараф этилмоқда, жумладан иккинчи қозонни ҳам ёқиш чоралари кўрилди ва бу ишлар вазирлик томонидан қатъий назоратга олинди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ва профессор-ўқитувчилардан иссиқлик тизими ва бошқа жорий муаммолар юзага келганда қуйидаги телефонлар орқали Ахборот хизматига мурожаат қилишларини сўрайди:

+998712461118; +998712461922.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ахборот хизмати
email: press@edu.uz

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться