Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бангладеш Халқ Республикаси элчиси билан музокаралар олиб борилди
2019-11-29 | Таълим
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов Бангладеш Халқ Республикаси(БХР)нинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мосуд Маннанни қабул қилди.
М.Маннан Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни ва кўлами, эришилаётган амалий натижаларда БХР учун фойдали жиҳатлар кўплиги тўғрисида фикр билдирди. Шунингдек, Элчи жаноблари Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятларида 15 дан ортиқ ОТМларига ташриф буюрганлиги ҳамда улар билан БХР университетлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мамлакат Бош вазири томонидан ҳам илгари сурилаётган ташаббус эканлигини қайд этди.
Бангладеш ОТМлари билан қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, енгил саноат, тарих ва археология, туризм, диний таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжуд эканлиги маълум қилинди.
И.Мажидов 1990 йилларда Ўзбекистонда БХР талабалари қишлоқ хўжалиги, ирригация, техника таълим йўналишлари бўйича марказлаштирилган ҳолда таҳсил олишган бўлса, бугун ОТМлариаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш имкониятлари катта эканлигини таъкидлади. Бу борада Ўзбекистон тарафи ўзаро талабалар, профессор-ўқитувчилар ва ректорлар алмашинувини йўлга қўйишга тайёр эканлиги таъкидланди.
Шунингдек миллий-маданий соҳада ҳамкорлик қилиш, ёшлар формуларини ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида БХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Мосуд Маннан самарали кечган қабул учун миннатдорчилик билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги