Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда “Таълим адолат учун” ташаббуси доирасида семинар-тренинг ташкил этилди

2019-11-28 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш минтақавий бошқармаси ҳамкорлигидаги “Таълим адолат учун” (Education for Justice) ташаббуси бўйича Самарқанд шаҳрида икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда БМТ Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш минтақавий бошқармасининг миллий тренери Индира Муқимова, Халқ таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Файзулла Аҳмедов ҳамда Самарқанд, Жиззах, Бухоро ва Навоий вилоятлари умумтаълим муассасаларининг педагог ходимлари иштирок этди.

Семинар-тренинг давомида иштирокчиларга юртимизда бола ҳуқуқини муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

— “Таълим адолат учун” ташаббуси доирасида республикамизнинг турли ҳудудларида амалга оширилаётган лойиҳалар, олиб борилаётган тарғибот ишлари ўз самарасини бермоқда, — дейди Халқ таълими вазирлиги Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Файзулла Аҳмедов. — Буни, ўз навбатида, ўқувчилар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар сонининг камаяётганида ҳам кўриш мумкин. Жумладан, ана шу саъй-ҳаракатлар туфайли ўқувчилар иштирокидаги ҳуқуқбузарликлар 429 тадан 289 тагача камайди. Демак, олиб борилаётган ишлар ижобий самарасини беряпти. Шу боис ушбу жараёнга педагогларни кўпроқ жалб этиш, болаларда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришга оид ўқитувчиларнинг билим, малака ва тажрибасини оширишга алоҳида эътибор қаратяпмиз.

— Мақсадимиз соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишга кўмаклашиш, — дейди БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш минтақавий бошқармасининг миллий тренери Индира Муқимова. — Бу борада бола онгига ота-онанинг оиладаги муносабати, фарзандига эътибор ва ғамхўрлиги, уяли алоқа воситалари ҳамда интернетнинг таъсири, таълим-тарбия машғулотларининг барчасини қамраб олган ҳолда ўқитувчиларга малакавий ёрдам беришга интиляпмиз. Бунда боланинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларга турли қўлланмаларни тавсия қиляпмиз. Масалан, туб моҳиятида коррупциянинг ёмон иллат эканлигини уқтирувчи видео материаллар, болани ҳалолликка ундовчи ўйинлар, бу иллатларнинг салбий таъсирини тушунтириб берувчи турли воситалар шулар жумласидандир.

Семинарда барча саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилиб, турли амалий машғулотлар, интерфаол ўйинлар орқали  педагоглар малакаси оширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться