Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Хитой: Туризм соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари

2019-11-27 | Туризм

27 ноябрь куни Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF)нинг Марказий Осиё конференсиясида Жаҳон сайёҳлик шаҳарлар федерацияси эксперт кенгаши аъзоси Дин Пей И сўзга чиқиб, "Хитойда чиқиш туризм бозори ва Ўзбекистон билан туризм соҳасида янада ҳамкорлик" мавзусида иштирокчиларга ўз фикрларини баён этди.  

Шунингдек, тадбирда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти директори Дилшод Нарзиқулов сўзга чиқди.

“Хитой фуқаролари учун виза режимининг бекор қилиниши Хитойдан ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимининг ошишига замин яратади. Шуни инобатга олган ҳолда, тез орада Самарқанд шаҳрида меҳмонларни қабул қилиш учун барча зарур инфратузилма ташкил этилади”, - деди у.  

Шунингдек, Дилшод Нарзиқулов гидларга хитой тилини ўқитишга оид ишлар олиб борилаётгани, бу чет эллик сайёҳларнинг Ўзбекистонда ўзларини қулай ҳис этишлари йўлида хизмат қилишини қўшимча қилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться