Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ШҲТ билимлар зали очилди

2019-11-27 | Маданият

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 26 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билимлар зали очилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, ШҲТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси, ЕХҲТ лойиҳалари мувофиқлаштирувчисининг Ўзбекистондаги офиси вакиллари, журналистлар, кенг жамоатчилик иштирок этди.
 
ШҲТ Халқ дипломатияси маркази Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан алоқаларини янада мустаҳкамлашда халқ дипломатияси механизмларидан фойдаланишни кўзда тутади. Марказ фаолиятининг “Йўл харитаси“га мувофиқ, Миллий кутубхона билан биргаликда ташкил этилган ШҲТ билимлар зали кенг жамоатчилик, мутахассислар, ўқувчиларга мўлжалланган.
 
Очилиш маросимида халқ дипломатияси фуқаролик жамияти ва хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим механизмлардан бири экани қайд этилди.
 
ШҲТ билимлар залига ўзбек, хитой, рус ва бошқа тиллардаги турли мавзуларга оид уч юздан зиёд адабиёт қўйилган.
 
Тадбир доирасида Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона билан ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
 

С.РАҲИМОВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться