Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Туризм ва таълим: уларнинг ўзаро таъсир ва ривожланиш йўллари” мавзуcида халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади

2019-11-26 | Туризм

Самарқанд шаҳрида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш институти ҳамда “Ипак йўли” туризм халқаро университети ҳамкорлигида “Туризм ва таълим: уларнинг ўзаро таъсир ва ривожланиш йўллари” мавзуcида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Тадбирда Сингапур, Мўғулистон, Босния ва Герцеговина, Покистон, Португалия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Россия, Саудия Арабистони, Кувайт, Польша, Қирғизистондан ташриф буюрган туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги илғор мутахассис ва олимлар, шунингдек маҳаллий туристик индустрия ҳамда етакчи ОАВ вакиллари иштирок этишди.   Илмий-амалий конференция давомида Ўзбекистоннинг туризм соҳасида дунё стандартларига жавоб берувчи кадрлар тайёрлаш ва уларнинг  малакасини оширишнинг ягона кўпбосқичли тизимини ташкил қилиш бўйича илмий-услубий ва амалий тажриба алмашиш учун халқаро платформа яратиш, бизнес ва таълимнинг ўзаро таъсир механизмини такомиллаштиришга оид зарур тавсияларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

“Сўнгги йилларда жаҳон туризм бозори барқарор ўсиш суръатини намойиш этиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва ишчи ўринлар билан таъминлашнинг асосий секторига айланмоқда, – дейди “Ипак йўли” туризм халқаро университети Илмий ва инновациялар бўйича проректор М.Алимова. – Туризм соҳаси улушига жаҳон савдо хизматларининг 30 фоизи, инвестицияларининг 7 фоизга яқини ва жаҳон ЯИМ 10,5 фоизи тўғри келади".

Шу ўринда, дунё миқёсида ҳар бешинчи янги иш ўрни туризм соҳасига тўғри келаётгани таъкидланди. Жаҳоннинг 38 фоиз мамлакатида туризм давлат бюджетининг асосий манбаи, 83 фоизида эса беш асосий манбанинг бири ҳисобланади.

“Туризм ва таълим: уларнинг ўзаро таъсир ва ривожланиш йўллари” анжумани сўнгида университетлараро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться