Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда “StudFest” фестивали бўлиб ўтмоқда

2019-11-25 | Жамият

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “StudFest” фестивали ташкил этилди.

Фестивалдан мақсад ёшлар турмуш даражасини оширишга кўмаклашиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, таълим, спорт, киберспорт, ахборот-коммуникация йўналишида билим ва кўникмаларини ошириш, тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятида амалий ёрдам бериш, ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, уларга яқин маслакдош бўлаётган соҳа вакилларини рағбатлантиришдан иборатдир.
 
Фестивалнинг дастлабки кунида “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзуида таниқли тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда тадбиркорлар ўз ҳаёт йўли, қандай қилиб ютуқларга эришгани ҳақида гапириб берди.
 
2 декабргача давом этадиган фестиваль доирасида спорт мусобақалари, шоулар, “Қизлар овози” форуми каби тадбирлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
 
Гулноза БОБОЕВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться