Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот

2019-11-25 | Сиёсат

2019 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борган мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисини жорий йил 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ялпи мажлисда даставвал мамлакатимиз тарихида илк бор  қабул қилинган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинади. Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.

Ялпи мажлис кун тартиби доирасида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилади.

Бундан ташқари, сенаторлар тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши, бола ҳуқуқларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонунларни кўриб чиқади.  

Сенат аъзолари томонидан “1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённомани (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама қилинади.  

Шунингдек, Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамасига давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати, арзон уй-жой қурилиши, газ, электр таъминоти билан боғлиқ парламент сўровлари юбориш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться