Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Росатом » ДК вакиллари саноат ярамаркаси ва кооперацион биржага ташриф буюрди

2019-11-25 | Иқтисодиёт

Пойтахтимизда Республика саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси бўлиб ўтмоқда. Бу ерда республикамизнинг мингга яқин корхоналари, компаниялари ва фирмалари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари 10 мингга яқин маҳсулот турларини намойиш этмоқда.

Ушбу кенг кўламли тадбирнинг ўтказилиши – моҳиятан бу ўзига хос буюртмалар портфелини шакллантириш, шу жумладан, хорижий компаниялар билан мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш механизмларидир.

Бундай тадбир республика ҳудудида лойиҳаларни амалга оширишда хорижий компаниялар учун майдонча бўлиб хизмат қилади, ҳамда саноат корхоналарининг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари, уларнинг сифати ва техник характеристикалари, улгуржи ва чакана нархлари, ишлаб чиқариш қуввати ва бошқа маълумотлар билан батафсил танишиш имконини беради.

Фурсатдан фойдаланган ҳолда, “Росатом” давлат корпорацияси вакиллари «Росатом» ДК Бош директори Маслаҳатчиси Александр Мертен бошчилигида Саноат ярмаркасига ташриф буюрди ҳамда таклиф қилинаётган маҳаллий товарлар ва хизматлар билан танишди. Бундан кўзланган мақсад маҳаллий товарлар ва хизматлардан Ўзбекистонда барпо этилаётган биринчи АЭС қурилишида фойдаланишдан иборат.

Россиялик мутахассисларни асосан қурилиш материаллари, металл маҳсулотлар, кабеллар, трансформаторлар, бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилари ва хизматлар қизиқтирди.

Маҳаллий товарлар ишлаб чиқарувчилар ва хизматлар кўрсатувчиларни атом электр станцияси қурилишига максимал даражада жалб қилиш муҳимлиги қайд қилинди, шунингдек Кооперацион биржа ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва таъминотчилар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться