Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Socar компанияси билан бирга нефть-кимё маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади

2019-11-25 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида шу йилнинг 22 ноябрида Озарбайжон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Делагация таркибига «Socar»,«Socar Trading» ва «Chemtrade LLC» компаниялари вакиллари кирди.

Ўзбекистон томони номидан энергетика вазири ўринбосари, шунингдек «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбарияти вакиллари иш юритди.

Томонлар Европа йўналишидаги кимёвий ва нефткимё маҳсулотлари экспортига йўналтирилган қўшма корхонани ташкил қилиш масаласини муҳокама қилди.

Ушбу режалар Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши йиғилиши (2019 йил, 15 октябрь, Баку) доирасидаги учрашувлари пайтида эришилган келишувларга мувофиқ амалга оширилади. 

Учрашув давомида Озарбайжон делегацияси раҳбари, «SocarTrading» компанияси нефтькимё маҳсулотлари департаментининг маркетинг ва сотув бўйича бош директори Руфат Катибли Ўзбекистоннинг нефтни қайта ишлаш заводларига углеводород хом ашёсини етказиб беришдан манфаатдор эканлигини ҳам маълум қилди.

Учрашув якунларига кўра, мақсадлар баённомаси, шунингдек SOCAR, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ ўртасида қўшма корхонани тузиш тўғрисидаги “Йўл харитаси”ни тайёрлаш ва имзолаш ҳақида келишувга эришилди ва у кимёвий, нефткимё маҳсулотлари ва ўғитларни Европа бозорларига етказиб бериш билан шуғулланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться