Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабгача таълим вазирлиги турар-жой биноларининг биринчи қаватларида мактабгача таълимни йўлга қўяди

2019-11-25 | Жамият

2019 йил 23 ноябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида иккита давлат мактабгача таълим ташкилотининг (кейинги ўринларда -МТТ) очилиш маросими бўлиб ўтди. Умумий ҳажми 370 нафар болани тарбиялашга мўлжалланган ушбу МТТнинг очилиш маросимида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин иштирок этди.

Сергели туманида қурилган янги мактабгача таълим муассасалари турар жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган.

“Сирғали тумани қурилиш зичлиги ва ёш оилаларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Мактабгача таълим вазирлиги мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда аҳолини зарур ижтимоий инфратузилма билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Биз янги объектларни қурмоқдамиз ва мавжудларининг имкониятларини оширмоқдамиз. Янги МТТ турар жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган бўлиб, у ота-оналар ва болалар учун қулайдир. Ҳаммаси бўлиб иккита мактабгача таълим муассасасида 7 та кунлик гуруҳлар ва 4 та қисқа муддатли гуруҳлар икки сменада фаолият юритади ”, дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

Озиқ-овқат маҳсулотлари икки хил тарзда ташкил қилинади:

- ташқи овқатланиш ошхонаси, овқат тайёрлаш учун жиҳозлар, идишлар ва мебеллар билан таъминлаш;

- тайёр овқатни МТТга етказиб бериш.

Шунингдек, иккита мактабгача таълим муассасасининг очилиши педагог ва ёрдамчи ходимлар учун қўшимча 41 та иш ўрнини яратади. Иккала МТТ ҳам 2019 йил декабрь ойида ишга тушади.

Янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида маълумот:

МТТ рақами 40.

Манзил: Сергели, Спутник-16.

Қуввати: 90 нафар бола.

Гуруҳлар сони: 3 та кунлик гуруҳ.

Ходимлар: 10 та тарбиячи педагог, 8 та ёрдамчи ходим.

Овқатланишни ташкил қилиш усули: аутсорсинг.

МТТ рақами 41.

Жойлашган жойи: Сергели 7.

Қуввати: 280 нафар бола.

Гуруҳлар сони: 4 та кундузги гуруҳлар, 2 та сменада 4 та қисқа муддатли гуруҳлар.

Ходимлар: 13 тарбичи педагог, 10 ёрдамчи ходим.

Овқатланиш усули: аутсорсинг.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться