Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Келишувлар давом этмоқда
2019-11-25 | Маданият
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Маданият вазири Япониянинг Парламент вакиллари, Палата депутатлари Шиньичи Иса ва Хиросе Такасе билан расмий учрашди.
Депутатлар билан 2020 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида, ўзбек миллий санъатини намойиш этиш ва маданий тадбирлар ташкил этиш борасида фикр алмашилди.
Маданият вазири делегация билан Япониядаги ташрифи давомида Токио миллий музейи ва “Кабуки” театрига боришди.
Музейда Ўзбекистонга тегишли экспонатлар ҳам сақланаётган экан.
Токио миллий музейи Уено шаҳар паркининг ичида жойлашган бўлиб, майдони 100 минг м2 тенг, у жуда қадимийдир ва Японияда энг катта музей ҳисобланади. Унда бешта бино мужассам бўлган, яъни Асосий, Шарқий, Маросим, Хейсей ва Хорюджи ибодатхоналарининг хазинаси залларидан иборатдир.
Музей директори ўринбосари билан, музейлар фаолиятини ўрганиш, экспонатлар сақловини таъминлаш, тажриба алмашиш ва экспозициялар ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Делегация “Кабуки” театрининг жамоаси ва театр фаолияти билан танишди, сўнг, спектакль томоша қилишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги