Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Канада Бош вазирининг Махсус вакили билан учрашув

2019-11-25 | Сиёсат

2019 йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Канада Бош вазирининг Европа Иттифоқи ва Европадаги Махсус вакили, Германиядаги Элчиси Стефан Дионни қабул қилди.

Суҳбат чоғида икки томонлама алоқалар, шу жумладан, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, сўнгги уч йил давомида икки мамлакат парламентлари, ташқи ишлар вазирликлари ва ишбилармон доиралари даражасида алоқалар фаоллашгани кузатилмоқда. Ўзаро муносабатлар тарихида илк марта май ойида Навоийда Ўзбекистон-Канада-АҚШ бизнес форуми бўлиб ўтди, унда Канаданинг етакчи 32 та компаниялари вакиллари иштирок этдилар. 2018-йил феврал ойидан бошлаб Канада фуқаролари учун туристик визаларни расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди.

Ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, унга кўп қиррали тус беришдан манфаатдорлик тасдиқланди. Таъкидланганидек, аввало, илғор Канада технологиялари ва инвестицияси иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш савдо-иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашади.

Учрашувда бўлажак Ўзбекистон-Канада тадбирлари жадвали кўриб чиқилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться