Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ИҲТнинг юбилей йиғилишида Ўзбекистон делегацияси иштироки тўғрисида
2019-11-25 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация 2019 йил 25 ноябрь куни Саудия Арабистонида бўлади.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф ал-Усаймин ва Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал Ол Сауднинг таклифига биноан Ўзбекистон делегацияси 25 ноябрь куни Жидда шаҳрида ИҲТ ташкил этилганлигининг 50 йиллигини нишонлашга бағишланган “Тинчлик ва тараққиёт учун бирлашиш” шиори остидаги тантанали йиғилиш ва тадбирларда иштирок этади.
Ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги