Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқанд яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади

2019-11-25 | Туризм

Жорий йилнинг 26-27 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси (WTCF)нинг Марказий Осиё минтақавий конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар берилмоқда Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси сайтида.

Ушбу тадбирда Хитойнинг етакчи сайёҳлик компаниялари “QYER (Beijing) Company Limited”, “Utour”, “Caissa” ва бошқалар, шунингдек, “Tourism Capital”, “Palm Investment Co”, “Shougang Concord International Enterprises Co. Ltd” каби қатор Хитой инвестиция компаниялари вакиллари иштирок этади. Иштирокчи шаҳарлар орасида Пенанг (Малайзия), Тбилиси (Грузия), Танжунг Пандан (Индонезия), Гаага (Нидерландия) кабиларни қайд этиш мумкин. Шунингдек, мазкур тадбирда қатор хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади. 
 
Бу каби тадбирларни ўтказиш Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини жаҳон майдонларида кенг тарғиб этиш, ушбу соҳадаги етакчи шаҳарлар тажрибасидан фойдаланиш учун қўшимча имкониятлар яратади. Таъкидлаш жоизки, Самарқанд Ўзбекистондан биринчилар қаторида – 2019 йилнинг бошида Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерациясига аъзо сифатида қабул қилинган. Ташкилот 142 шаҳар ва 80 халқаро институтни ўз ичига олади. 
 
Маълумот учун: WTCF-бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси, Хитой ташаббуси билан бутун дунё бўйлаб таниқли сайёҳлик шаҳарлари ва сайёҳлик билан боғлиқ муассасалар билан биргаликда ихтиёрий равишда ташкил этилган халқаро сайёҳлик ташкилотидир. У Пекинда 2012 йил​15 сентябрда ташкил этилган, ташкилотнинг расмий тиллари Хитой ва инглиз тиллари ҳисобланиб, Бош қароргоҳи ва котибияти Пекин шаҳрида жойлашган.

Манба: ЎзА

Поделиться