Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар хокимлигида Италиянинг “SI.SE” компанияси бош директори Давид Панитентини билан учрашув бўлиб ўтди

2019-11-22 | Иқтисодиёт

Учрашувда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Элбек Шукуров, Тошкент шаҳар туризмни ривожлантириш департаменти бошлиғи С.Тожиев, Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А.Жўраев, шунингдек “SI.SE” компанияси мутасаддилари, Италия-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Луиджи Иперти, палатанинг Тошкентдаги вакиллари қатнашишди.

Учрашувда пойтахтимизда йўлларни тартибга солишда ишлатилувчи ҳалқаро стандардлар даражасидаги йўл белгиларини жорий этиш масаласи муҳокама этилди.

Маълумот ўрнида қай этиш жоиз, “SI.SE” компанияси йўллардаги ҳаракатни тартибга солиш белгиларини ўрганиш, тайёрлаш ва амалга киритиш бўйича 40 йиллик тажрибага эга. Европа мамлакатлари билан ушбу йўналишда 25 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда. Компания вакиллари ушбу тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда шаҳримиздаги йўлларни тартибга солиш борасида ўз таклифларини билдирдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари Италия компаниясига таклиф учун миннатдорлик билдирдилар. Шунингдек, томонлар айрим ҳудудларда мазкур йўл белгиларини синов тариқасида жорий этиш борасида фикр алмашдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться