Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ипак йўлида туризм” ТХТЯ-2019 якунлари
2019-11-22 | Таълим
Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Элбек Шукуров пойтахт учун хорижнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликнинг аҳамияти катта эканлигини, бу малакали ҳамда замон талаблари даражасидаги кадрларни тайёрлаш билан бир қаторда турли соҳалар ривожига ҳам сезиларли таъсир кўрсатишини таъкидлаб ўтди.
Санкт-Петербургнинг Aхборот технологиялари, механика ва оптика университети ҳақида тўхталар экан, уларнинг таълим йўналишларидаги мутахассисларга талаб катталигига эътибор қаратди.
Суҳбат давомида АТМО университетининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ирина Ким ўзаро ҳамкорлик икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини айтиб ўтди.
Сўнг меҳмонлар мактаб ўқувчилари, ўқитувчилари ва маъмурияти учун мўлжалланган “Рақамли маданият” онлайн платформасини тақдим этдилар. Ўқувчилар учун бу қизиқарли интерактив услубдаги информатика бўйича 15 та модул, ўқитувчилар учун информатика дарсларини ўтказиш бўйича услубий қўлланмалар, маъмурият учун эса мактаб сайтини юритиш, тўлдириш ва таҳрир қилиш бўйича тавсиялардир. Эътиборли жиҳати, барчаси бепул. https://cifru.itmo.ru электрон манзили орқали рўйхатдан ўтиб, платформадан фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, меҳмонлар АТМО университетининг имкониятлари ҳақида ҳам атрофлича маълумот бердилар ва томонлар ҳамкорлик масаласида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги