Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Абадий дўстлик тараннуми

2019-11-22 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Туркманистон мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Ўзбек – туркман халқлари ўртасидаги дўстлик-биродарлик муносабатлари тараққиётининг янги босқичи“ мавзусидаги мазкур тадбирга миллий маданий марказларнинг вакиллари, маданият ва санъат намояндалари, ёшлар, маънавият тарғиботчилари таклиф этилди.
 
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Насим Алимов ва бошқалар мамлакатимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги дўстлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш борасидаги амалий интилишлар тинчлик ва осойишталикни, ижтимоий барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.
 
Ўзбекистон Туркман миллий маданий маркази юртимиздаги энг фаол жамоат тузилмаларидан саналади. Мазкур марказ томонидан ташкил этилаётган дўстлик фестиваллари, форумлар, концерт ва кўргазмалар, ранг-баранг ижодий лойиҳалар ёшларда истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик, фидойилик фазилатларининг мустаҳкам қарор топишида муҳим омил бўлмоқда.
 
– Азалдан халқларимиз бир дарёдан сув ичиши билан бирга қўшни, қуда-анда, қадрдон бўлган, – деди Тошкент шаҳридаги Туркман миллий маданий маркази раисининг ўринбосари Бибисора Ражапова. – Жонажон Ўзбекистонимизда етти тилда таълим олиб борилувчи мактаблар сафига туркман тилида билим берувчи ўқув даргоҳлари ҳам киради. Пойтахтимизда барпо этилган “Ашхобод“ сайлгоҳи бугун ҳамюртларимиз ҳордиқ чиқарадиган севимли масканга айланди. Ёзувчи ва шоирларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кучаймоқда. Буларнинг барчаси дўстлик алоқаларимиз тобора янги ва юқори босқичга чиқиб бораётганидан дарак беради.
 
Тадбирда таниқли санъаткорлар, бадиий жамоалар, миллий маданият марказларининг ансамбллари, ёшлар ижросида истиқлолимиз, дўстлик, тинчлик ва осойишталик, самимий туйғуларни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.
 
Н.УСМОНОВА, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться