Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон аҳолиси нуфуси ҳақида маълумот берилди

2019-11-21 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг ҳуқуқий асослари” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 22 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан тасдиқланган давлат дастурининг 38-бандида аҳолини рўйхатга олиш концепциясини тайёрлаш вазифаси белгиланган.
 
Тадбирда мазкур фармон ижросини таъминлаш мақсадида Давлат статистика қўмитаси томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш концепцияси, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида қабул қилинган қонун лойиҳаси ҳақида сўз юритилди.
 
Таъкидланганидек, Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси 5 боб ва 31 моддадан иборат бўлиб, ҳозирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқилмоқда.
 
Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Европа статистиклари конференциясининг аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича асосий тамойиллари ва тавсияларидан асос сифатида фойдаланилди. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда мазмунан бойитилди.
 
– Қонун лойиҳасининг асосий мақсади, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш тамойиллари ва ташкилий услубларини аниқлаш, маълумотларни қайта ишлаш, умумлаштириш, унинг натижаларидан кенг фойдаланиш, аҳолини рўйхатга олиш субъектлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асосини яратиш ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштиришдан иборат, – деди Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби Усмон Абдурасулов. – Аҳолини рўйхатга олиш натижасида йиғилган маълумотлар давлатимизнинг яқин ва узоқ муддатли ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда муҳим ахборот манбаи бўлиб хизмат қилади.
 
Тадбирда жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатидаги ҳисоб бўйича мамлакатимиз аҳолиси нуфуси 33,7 миллионни ташкил этаётгани ҳақида маълум қилинди.
 

Гулноза БОБОЕВА, ЎзА

 

Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси

Манба: ЎзА

Поделиться