Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабгача таълим вазирлиги ва Жахон банки “Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш”лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилади

2019-11-21 | Таълим

2019 йил 19 ноябрь куни Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва вазирликнинг мутасадди раҳбарлари мамлакатимизга Жаҳон Банки Глобал Таълим амалиёти бўйича бош менеджер жаноб Харри Патринос бошчилигидаги делегацияни қабул килди.

Мазкур учрашувнинг асосий мавзуси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Жаҳон Банки ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган “Болаларнинг эрта ёшдан ривожланишига кўмаклашиш” лойиҳасини бошлашга тайёргарлик масалаларига қаратилган.

Учрашув давомида лойиҳанинг истиқболли мақсадлари, мактабгача таълим тизимида эришиладиган ютуқлари ва келгусида ҳамкорлик доирасида амалага ошириш мумкин бўлган масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, суҳбат давомида таълим сифатини ошириш ва баҳолаш бўйича икки восита (МЕЛЕ ва МОДЕЛ) услублари ҳақида фикр алмашилди.

Лойиҳанинг сифатли таълим муҳитини яхшилаш ва унинг оммабоплигини таъминлаш борасида тегишли мебел ва ускуналар, ўқув-услубий материаллар билан таъминланади. Лойиҳа доирасида олис ва бориш қийин бўлган чекка ҳудудлардаги болаларнинг мактабгача таълим олиш имконини берувчи муқобил моделлари синовдан ўтказилади.

Хусусий сектор билан шерикчилик асосида ёндашув келгусида МТМларни молиялаштиришда эришилган натижаларга боғлиқ бўлади.

Лойиҳани молиялаштириш Жаҳон Банки томонидан жами 73.85 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант ва кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу маблағнинг асосий қисми мактабгача таълимни ривожлантириш учун мактабгача таълим сифатини ошириш, сифатли таълим муҳитини яхшилаш ва унинг оммабоплигини таъминлаш, хусусий сектор билан шерикчилик, таълим сифатини ўлчаш тизимини ташкил этиш компонентларни татбиқ этиш учун йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Жаҳон Банки билан ҳамкорликдаги мазкур лойиҳани 2020-2024 йиллар оралиғида амалга ошириши кўздатутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться