Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Германия вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари тўғрисида

2019-11-21 | Сиёсат

2019 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Германия сиёсий маслаҳатлашувларининг 15-раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Германия Федератив Республикаси делегациясига Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ваколатли вакили Михаэль Зиберт раҳбарлик қилди.

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил январ ойида Германияга, Президент Франк-Вальтер Штайнмайернинг май ойида Ўзбекистонга расмий ташрифлари доирасида эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, олий даражадаги ташрифлар алмашинуви икки мамлакат ўртасидаги муносабатлардаги янги босқичнинг бошланиши бўлиб, барча соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга кўмаклашди.

Суҳбат чоғида янги ташаббуслар ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш орқали кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришдан ўзаро қизиқиш тасдиқланди. Мулоқот, аввало, савдо-иқтисодий, сайёҳлик, парламентлараро ва маданий-гуманитар каби соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисида бўлди.

Томонлар ўзаро товар айирбошлашнинг ижобий динамикасини юқори баҳоладилар, савдо ҳажми 2018 йил якунларига кўра 772 млн. АҚШ доллари, жорий йилнинг январ-сентабр ойларида эса 744 млн. долларни ташкил этди.

Учрашувда маданий-гуманитар алоқаларни ва илм-таълим алмашинувини кенгайтириш, жумладан кадрлар тайёрлаш, қўшма ўқув семинарларини ташкил этиш, филиаллар ва магистратура дастурларини очиш, шунингдек, ўқув-услубий қўлланмаларни нашр этишни ошириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Музокараларда Германиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Гюнтер Оверфелд иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться