Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мали Элчиси билан учрашув

2019-11-20 | Сиёсат

2019 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мали Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Тиефинг Конатени қабул қилди.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва фаолиятида муваффақият тилади.

Суҳбат давомида турли шаклларда, хусусан, БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш бўйича биргаликда ишлашдан манфаатдорлик изҳор этилди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться