Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳар ҳокими Тожикистон элчиси Содиқ Имомийни қабул қилди

2019-11-19 | Сиёсат

Учрашувда дўст ва қардош халқ ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш масаласи муҳокама этилди.

Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсат туфайли сўнгги йилларда нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамизда катта ўзгаришлар юз бераётганлигини, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида қўшни мамлакатлар билан алоқаларга устувор аҳамият қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Тожикистоннинг шаҳарлари билан ўзаро алоқаларга тўхталар экан, Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида биродарлик муносабатлари йўлга қўйилганини ва икки томон ҳам алоқаларни ривожлантириш борасида иш олиб бораётганлигини қайд этди.

Ўз навбатида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Имом Содиқий Тошкент ва Душанбе ўртасида авиақатновлар тиклангани, савдо-иқтисодий ҳамкорлик янги поғонага кўтарилгани, турли соҳаларда, хусусан, маданий-гуманитар соҳадаги қўшма тадбирлар тобора кўпайиб бораётганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар Тошкент ва Душанбе ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик дастурини муҳокама қилиб, уни ҳар томонлама такомиллаштириш борасида фикр алмашдилар.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться