Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой симфоник оркестри концерти

2019-11-19 | Маданият

Ўзбекистон давлат консерваториясида "Циндао табриги" номли махсус концерт дастури бўлиб ўтди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ўртасида маданий алмашувни ривожлантириш, Хитой ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилган ушбу концерт Хитой хорижий ижро компанияси ва Циндао симфоник оркестри, Циндао шаҳар маданият ва туризм бюроси ва ташқи маданият компанияси ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси кўмагида ташкил этилди.
 
Машҳур дирижёр Чжан Гуоюн ҳамда Циндао симфоник оркестри 81 нафар созандалари билан биргаликда пойтахтимиз мусиқа ихлосмандлари учун Хитой композиторлари томонидан яратилган асарларни тақдим этди. Айни пайтда ўзбекистонлик композитор, атоқли мусиқа дарғаси Сулаймон Юдаковнинг “Байрам увертюраси” асарининг оркестр жамоаси томонидан юқори даражада ижроси томошабинларимиз учун чин маънодаги туҳфа бўлди, десак муболаға эмас.
 
Циндао оркестри ижросидаги симфоник мусиқаси томошабинларда катта таассурот қолдирди. Тадбир аввалида Циндао симфоник оркестри Ўзбекистон давлат филармонияси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади.
 
Симфоник оркестр раҳбари Сонг Сяовэйнинг таъкидлашича, ушбу меморандум асосида Ўзбекистон давлат филармонияси билан ҳамкорликда ижодий мулоқот механизми яратилади. Мусиқа йўналишида кадрлар алмашинуви йўлга қўйилади. Бу эса мусиқий-ижодий соҳадаги биргаликдаги амалий ишларни янада кенгроқ ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
 
Циндао симфоник оркестрининг Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб ўтган ажойиб концерти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларидаги биринчи ўзига хос мусиқий бекатдир. Тошкентдан сўнг оркестр қўшни Қозоғистон Республикаси Олмаота ва Нурсултон шаҳарларида ижодий сафарини давом эттиради.
 
Циндао симфоник оркестри 2005 йилда ташкил топган. Бир неча маротаба Хитой давлати вакили сифатда Россия, Франция, Аргентина, Чили ва бошқа мамлакатларда катта маданий тадбирларда фаол иштирок этган.
 
Н.УСМОНОВА,
ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться