Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
19 ноябрь куни республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида вақтинча узилиш бўлади
2019-11-19 | Жамият
19 ноябрь куни “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Л-СХ” 35 кВ электр узатиш тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан шу куни Боғдод туманининг “Ойдинбулоқ” “Қоровултепа”, “Қароқчитол”, “Юксалиш”, “Матқулобод”, “Чексарой”, “Қўштегирмон-1”, “Қўштегирмон-2”, “Наврўз”, “Чуваланчи”, “Тувадақ”, “Ултарма”, “Олчин”, “Чўл-Юнус”, “Бордон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда “Шўрсув” подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Ўзбекистон туманининг Шўрсув шаҳарчаси истеъмолчиларига соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр энергияси етказиб берилишида вақтинча узилишлар бўлади.
Шунингдек, 19 ноябрь куни Андижон вилоят электр тармоқлари корхонаси томонидан 110/35/10 кВ кучланишли “Маслаҳат” подстанциясида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, Олтинкўл туманидаги “Иттифоқ”, “Сарой-1”, “Маслаҳат”, “Ҳасан-Ҳусан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида яшовчи аҳоли хонадонларида соат 09:00 дан 17:00 га қадар электр таъминотида вақтинча узилишлар бўлади.
Наманган шаҳридаги “Ойдинкўл” ва “Оромгоҳ” нимстанцияларида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар Наманган шаҳрининг “Соҳибкор”, “Гулпора”, “Янги қурилиш”, “Илғор”, “А.Темур”, “Оромгоҳ”, “Тинчлик”, “Мехнатобод”, “Ёшлик” ва “Мустақилликнинг беш йиллиги” МФЙлар ҳудудларидаги истеъмолчиларга;
Поп туманидаги 35/10 кВли “Чиғаноқ” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар, Поп туманининг “Юксалиш” ва “Чиғаноқ” МФЙлар ҳудудларидаги истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.
Навоий вилояти Л-Лангар-35 кВли ҳаво электр узатиш тармоғининг режали таъмирланиши сабабли Хатирчи туманидаги “Олтинсой”, “Оқтепа”, “Ангидон”, “Сангижуман”, “Майдон”, “Қўрғонтепа”, “Бахшижар” ҳамда “Лангар” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли хонадонларида соат 8:00 дан 17:00 га қадар электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлади.
Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан электр тармоқлари ва қурилмаларини таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан Бухоро шаҳар “Отбозор” МФЙ ҳудудларининг айрим кўчаларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкинлигини билдирамиз.
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманига қарашли 1799-сонли трансформатор пунктининг 2-секциясида режали мукаммал таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида 20-мавзе “Дийдор” маҳалла 1, 2, 3, 4 ва 5-тор “Ҳакимхон” ҳамда “Сўгалли ота” кўчаларидаги 234, 237, 244, 254, 257, 258 ва 284-сонли аҳоли хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик узилиш бўлади.
Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги “Истиқлол”, “Пахтагул”, “Гулистон”, “Аҳиллик” маҳаллаларида, Ҳазорасп туманининг “Жангиота”, “Наврўз”, “Шовот”, “Алоқачи кўл”, “Янгиобод”, “Амударё”, “Янгибозор”, “Ғафур Ғулом”, “Карвак” маҳаллаларида, Урганч туманидаги “Тандирчи” маҳалаларида жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиши кутилмоқда. Шу сабабли юқорида келтирилган ҳудудларда жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 9:00дан 18:00 га қадар электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси