Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 17 ноябрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи
2019-11-19 | Таълим
2019 йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин бошчилигидаги вазирлик ишчи гуруҳи ҳамда Сингапур Республикасининг Indorama Corporation компанияси вакиллари икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 17 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги делегациясининг 2019 йил 5-9 ноябрь кунидаги Сингапур Республикасига расмий ташрифи жараёнидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва мактабгача таълим тизими тажрибаларини ўрганиш юзасидан белгилаб олинган келишувларни амалга ошириш, Сингапур давлати мактабгача таълим тизими тажрибаларини амалиётга татбиқ этишда Сардоба туманидаги 10-сонли ҳамда 13-сонли мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник ҳолати, мазкур ташкилотларда болаларни мактаб таълимига тайёрлаш учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги