Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Саноат мулки ҳимояси: Ўзбекистон ва Беларус Республикалари ўртасида ҳамкорлик
2019-11-18 | Жамият
Семинар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарияти Беларус Республикаси Интеллектуал мулк миллий маркази бош директорининг ўринбосари Алексей Курман билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Учрашув давомида томонлар интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида идоралараро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар. Учрашув якунларига кўра Беларус Республикаси Интеллектуал мулк миллий маркази ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ўртасида саноат мулки ҳимояси соҳасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги