Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанд ва Сакаря шаҳри ўзаро ҳамкорликни кучайтирмоқчи
2019-11-18 | Сиёсат
Туркия давлатининг атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Мужоҳид Демиртош бошчилигидаги “Турк Дунёси лойиҳалари фестивали ва маҳаллий бошқарувлар семинари” вакилларидан иборат делегация аъзолари Самарқандга келди.
Делегация аъзолари дастлаб, Пайариқ туманидаги Имом ал Бухорий мажмуаси ҳамда шаҳримиздаги диққатга сазовор масканларда бўлишди. Шунингдек, ташриф давомида Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ҳам учрашув ўтказилди. Учрашувда томонлар ўзаро фикр алмашиб, келгусида иқтисодиёт, фан-техника, маданият таълим, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга оид режалари билан ўртоқлашишди.
Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги